ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Бухорода табиий кўллар кўплиги, уларда балиқ етиштиришни янада кўпайтириш мумкинлигини таъкидлади, деб хабар берди Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати.
"Бухоробалиқсаноат" томонидан ташкил этилган балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш лойиҳаси аҳолини ушбу тансиқ маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилади. Бу халқимиз рационини кенгайтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга гўшт нархини арзонлаштириш имконини беради", — дебтаъкидлаган давлат раҳбари.
Таъкидланишича, қўшимча ер ажратилиши ва замонавий технологиялар жорий этилиши натижасида "Бухоробалиқсаноат" корхона қуввати янада кенгаяди. Чавоқ етиштириш, балиқ гўштини дудлаш, озуқа ишлаб чиқариш, соҳадаги хўжаликларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Йигирмадан ортиқ иш ўрни яратилади.