Утембаев: Ўзбекистон Қозоғистоннинг ташқи сиёсатдаги муҳим шеригидир

Утембаев Ўзбекистон ва Қозоғистон қайси соҳаларда стратегик ҳамкорлик қилишларини санаб ўтди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев Спутник радиоси эфирида икки мамлакат муносабатлари истиқболлари ва Шавкат Мирзиёев томонидан қўйилган масалаларга ҳамоҳанг бўлган Нурсултон Назарбоевнинг мурожаатномаси амалга оширилиши жараёни ҳақида гапирди.

Қозоғистон ТИВ раҳбари: "Яхши қўшни оғайнидан афзал"
Дипломат сўзларига кўра, 2017 йил якунига кўра, мамлакатлар товар айланмаси бўйича жуда яхши натижаларга эришганларини намойиш этганлар. Бу соҳада рекорд даражадаги кўрсаткич — 2 миллиард долларлик натижа қайд этилган.

"Биз автомобил соҳасида, нефт-газ ва кимё, шунингдек, агросаноат секторларида ҳамкорлигимизни ривожлантириш ниятидамиз", — деб ҳикоя қилган Тошкентда ўз дипломатик миссиясини бажараётган Утембаев.

Сиёсатчи, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг тараққиёт дастурлари кўп жиҳатдан ўзаро боғлиқлигини ва барча йўналишлар бўйича яқин ҳамкорлик олиб борилаётганини қўшимча қилган.

Дипломат, шунингдек, Ўзбекистон Қозоғистоннинг ташқи сиёсатида энг муҳим шерикларидан бири бўлиб қолаётганини қайд этган.