ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев Спутник радиоси эфирида икки мамлакат муносабатлари истиқболлари ва Шавкат Мирзиёев томонидан қўйилган масалаларга ҳамоҳанг бўлган Нурсултон Назарбоевнинг мурожаатномаси амалга оширилиши жараёни ҳақида гапирди.
"Биз автомобил соҳасида, нефт-газ ва кимё, шунингдек, агросаноат секторларида ҳамкорлигимизни ривожлантириш ниятидамиз", — деб ҳикоя қилган Тошкентда ўз дипломатик миссиясини бажараётган Утембаев.
Сиёсатчи, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг тараққиёт дастурлари кўп жиҳатдан ўзаро боғлиқлигини ва барча йўналишлар бўйича яқин ҳамкорлик олиб борилаётганини қўшимча қилган.
Дипломат, шунингдек, Ўзбекистон Қозоғистоннинг ташқи сиёсатида энг муҳим шерикларидан бири бўлиб қолаётганини қайд этган.