Тошкентда чақалоғини бегоналарга бериб ўзи қочиб кетган аёл қидирилмоқда

17-20 ёшлардаги аёл дорихона олдида турган икки аёлнинг олдига келиб чақалоғини ушлаб туришларини сўраб уларга берган ва ўзи қочиб кетган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида бир аёл бир ҳафталик чақалоқни бегоналарга топшириб, кўздан ғойиб бўлди. Бу ҳақда “Подробно.уз” ёзмоқда.

Ўзбекистонлик аёл 2 кунлик чақалоғини 7,5 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Хабар қилинишича, 17-20 ёшлардаги аёл дорихона олдида турган икки аёлнинг олдига келиб чақалоғини ушлаб туришларини сўраб уларга берган ва ўзи қочиб кетган.

Аёллар ушбу ҳолат бўйича милицияга мурожаат қилишган.

Ҳозирда чақалоқнинг онасини аниқлаш чоралари кўрилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.