ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида бир аёл бир ҳафталик чақалоқни бегоналарга топшириб, кўздан ғойиб бўлди. Бу ҳақда “Подробно.уз” ёзмоқда.
Хабар қилинишича, 17-20 ёшлардаги аёл дорихона олдида турган икки аёлнинг олдига келиб чақалоғини ушлаб туришларини сўраб уларга берган ва ўзи қочиб кетган.
Аёллар ушбу ҳолат бўйича милицияга мурожаат қилишган.
Ҳозирда чақалоқнинг онасини аниқлаш чоралари кўрилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.