Ўзбекистонлик аёл 2 кунлик чақалоғини 7,5 млн сўмга сотмоқчи бўлди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЯнги туғилган бола
Янги туғилган бола - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аёл қўшнисига чақалоғини сотишни таклиф қилгач, қонунга зил бу иш ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига қўшни аёл зудлик билан хабар берди

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик аёл ўзининг 2 кунлик фарзандини 7,5 млн сўмга сотмоқчи бўлди, деб хабар берди NUZ.uz. нашри.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда падаркушга 17 йил қамоқ жазоси берилди

Хабарда айтилишича, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида истиқомат қилувчи 25 ёшли аёл янги туғилган 2 кунлик фарзандини қўшнисига  сотмоқчи бўлди.

Аёл 2 кунлик чақалоқ учун 7,5 млн сўм сўраган.

Бу қинғир иш ҳақида туман ички ишлар бўлимига ушбу болани сотиб олиш таклифини олган қўшни аёл хабар берган.

Аёл болани сотмоқчи бўлган пайтда далилий ашёлар билан қўлга олинган. Ҳозирги кунда аёлга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135- моддаси 3-қисм бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0