Жанубий Корея етакчиси Шимолий Корея расмий раҳбари билан учрашади

Илгарироқ Шимолий Корея Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида ўтказиладиган Олимпиадага мамлакат делегацияси парламент раиси, мамлакатнинг расмий раҳбари Ким Ён Нам раҳбарлиги остида боришини расман тасдиқлаган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Жанубий Корея етакчиси Мун Чже Ин КХДР расмий раҳбари Ким Ён Нам билан учрашади, деб хабар қилди РИА Новости.

Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги музокалар: нималарга келишилди?
"Жанубий Корея раҳбари Мун Чже Ин Пхенчханда бўлиб ўтадиган Олимпиада очилиш маросимига ташриф буюрадиган КХДР расмий раҳбари Ким Ён Нам билан тор доирада суҳбат қуриши муҳокама қилинмоқда", — деб хабар қилган жанубий корея Korea Times нашри президент маъмуриятига таянган ҳолда.

Жанубий Корея маъмурияти вакили Ким Ий Гём шимолий корея делегациясининг кутилаётган ташрифини Пхеньяннинг жанубий қўшни билан муносабатларни яхшилашга доир иродаси намойиши сифатида баҳолади.

Шу билан бирга маъмурият вакиллари КХДР билан юқори алоқадаги музокаларга тайёрлигини қайд этиб ўтишган.

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Америка устидан арз қилди
Илгарироқ Шимолий Корея Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида ўтказиладиган Олимпиадага мамлакат делегацияси парламент раиси, мамлакатнинг расмий раҳбари Ким Ён Нам раҳбарлиги остида боришини расман тасдиқлаган эди. Конституция бўйича КИМ Ён Нам КХДР раҳбари лавозимини эгаллайди, мамлакат етакчиси Ким Чен Ин эса Шимолий Кореянинг олий раҳбари ҳисобланади.

Пхенчхандаги Олимпиада ўйинлари 9-25 феврал саналарида бўлиб ўтади. Унда Шимолий Кореядан спортчилар иштирок этади.