ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. 2018 йил 9 январ санасида шу вақтгача уруш ёқасида бўлиб келган Жанубий ва Шимолий Корея делегациялари ўртасида олий даражадаги музокаралар бошланди.
Ренхап агентлиги маълумотларига кўра, учрашувда томонлар муносабатларни яхшилаш йўлларини муҳокама қилиб, шимолий кореялик спортчиларни Пхёнчханда бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштироки масаласини кўриб чиқадилар.
Чеклов чораларидан айнан қайсилари олиб ташланиши ҳақида аниқ маълумот йўқ, бироқ Сеул бу борада БМТ Хавфсизлик кенгаши санкция қўмитаси, АҚШ ва бошқа "манфаатдор томонлар" билан "яқиндан маслаҳатлашиш"ни режалаштирган.
Жанубий Корея ТИВ вакили, "ядро ва ракета ишлаб чиқариш" хавфининг жиддийлигини эътиборга олган ҳолда Сеул КХДРга нисбатан халқаро босим чораларига тўлиқ амал қилишини қўшимча қилган.
Шимолий Корея делегацияси ўз навбатида, Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Олимпиадага йирик делегацияни юборишини маълум қилган. Унинг таркибида мусиқачилар, спорт мухлислари ва журналистлар бўлиши айтилмоқда.
Қишки Олимпия ўйинлари Пхёнчханда 9 февралда бошланиб 25 февралга қадар давом этади.
Жанубий Корея КХДРга ой тақвими бўйича келадиган Янги йил(15 феврал) муносабати билан миллатнинг иккига ажралиб кетиши оқибатида бир-биридан ажралиб қолган оилалар учрашувини ўтказишни таклиф этган.