ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. КХДР Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ли Ен Хо Америка Қўшма Штатлари Корея яриморолида вазиятни зиддийлаштиришга ҳаракат қилаётгани муносабати билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутеррешга мактуб йўллади, дейилади Россиядаги Шимолий Корея элчихонаси хабарида. РИА Новости хабари асосида.
Мактубда Корея яриморолида "тинчлик ва фаровонликка интилган, миллатни бирлаштириш учун ярашишга интилтирган туб бурилиш вазияти яратилгани" алоҳида таъкидланган.
Ҳужжатда қайд этилишича, "АҚШ қишги Олимпия ўйинларидан кейин бизнинг Республикамизга қарши ҳамкорликдаги йирик кўламли агрессив ҳарбий машғулотлар ўтказишини оммага эълон қилишмоқда".
"Агар Корея яриморолига ва унинг атрофига ядро уруши воситаларини ташиётган ва бу билан ҳолатни зиддийлаштираётган АҚШнинг бу кирдикорлари туфайли кореяликлараро муносабатларни соғломлаштириш ва зиддиятни юмшатиш учун кўп меҳнат орқали эришилган муҳитга зарар етса, у ҳолда АҚШ бунинг учун жавобгарликдан ҳеч қачон ўзини сокит қила олмайди", — дейилган мактубда.
КХДР ТИВ Гутеррешдан АҚШ ҳаракатларига эътибор беришни ва уларни тўхтатиш учун имкони борича ҳаракат қилишини сўраган.