ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Самарқандда замонавий иссиқлик таъминоти йўлга қўйилади, деб хабар қилди СТВ нашри.
Лойиҳа Халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан ажратилаётган 140 миллион миқдордаги кредит эвазига молиялаштирилади, деб хабар қилган банк матбуот-хизмати.
Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида иситиш ва иссиқсув таъминоти бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати сўнгги йилларда ёмонлашган, айрим шаҳарларда эса бундай хизматлар умуман мавжуд эмас. Кўплаб оилалар уйни иситиш учун соғлиқ учун зарарли, ишончсиз ва қиммат воситалардан фойдаланишмоқда, хусусан кўмир печлари шулар жумласидандир, деб ёзади нашр.
Мамлакатнинг айрим регионларида болалар боғчалари ва мактабгача таълим муассасалари қиш-куз мавсумида иситишдан маҳрум ва шу туфайли болаларни улар учун зарур бўлган шарт-шароитлар билан таъминлаб бера олмаяпти, деб қўшимча қилинади хабарда.
Совет даврида ишлаб чиқилган марказий иссиқлик таъминоти корхоналари бугунги кунда қатор сабабларга кўра ҳаёт учун яроқли эмас. Иссиқлик энергияси учун тарифлар уни ишлаб чиқариш сарф-харажатларини қопламаяпти, етказиб берилган хизматлар учун йиғилаётган тўловлар паст ва магистрал ҳамда тақсимловчи тармоқларда иссиқлик ва иссиқсув йўқотишлари эса юқорилигича қолмоқда, деб таъкидланган хабарда.
Янги лойиҳа туфайли Андижон, Бухоро, Чирчиқ, Самарқанд ва Тошкент(Сергели тумани)даги кўп хонадонли уйларнинг иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари яхшиланиши таъкидланган.
Бутунжаҳон банки айни вақтда Ўзбекистонда умумий ҳажми 2 миллиард доллардан зиёд бўлган 16 та лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этилишини қўллаб-қувватламоқда. Лойиҳалар қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини бошқариш, энергетика, транспорт, соғлиқнисақлаш, таълим, шаҳар тараққиёти, сув билан таъминлаш ва санитария соҳаларининг ислоҳ қилинишига қаратилган.