ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистон айрим ҳудудларида ер силкиниш ҳодисаси қайд этилди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, зилзила эпимаркази пойтахтдан 473 км узоқликда Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндикуш тоғлари ҳудудида содир бўлган. Ўзбекистон ҳудудида зилзила кучи Тошкентда 3 баллга тенг бўлган.
Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 3-4 балл, Фарғонада 3,5 балл, Қашқадарёда 4 балл, Бойсунда 4 баллни ташкил этди
Жабрланганлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни тонгида ҳам Тошкентда 4 балли зилзила рўй берганди.