Ўзбекистонда яна зилзила бўлди

© Getty ImagesСейсмограф. Землетрясение
Сейсмограф. Землетрясение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зилзила эпимаркази пойтахтдан 473 км узоқликда Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндикуш тоғлари ҳудудида содир бўлган

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистон айрим ҳудудларида ер силкиниш ҳодисаси қайд этилди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Графики сейсмологической активности - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 3,5 балли зилзила қайд этилди

Маълумотларга кўра, зилзила эпимаркази пойтахтдан 473 км узоқликда Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндикуш тоғлари ҳудудида содир бўлган. Ўзбекистон ҳудудида зилзила кучи Тошкентда 3 баллга тенг бўлган.

Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 3-4 балл, Фарғонада 3,5 балл, Қашқадарёда 4 балл, Бойсунда 4 баллни ташкил этди

Жабрланганлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни тонгида ҳам Тошкентда 4 балли зилзила рўй берганди.

Янгиликлар лентаси
0