ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Бугун соат 15:25 да Ўзбекистонда зилзила қайд этилди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.
"Тошкент" сейсмостанциясининг маълумотига кўра, зилзиланинг ўчоғи Тошкент шаҳридан 211 км, Жиззах шаҳридан жанубий-ғарбий йўналишида 30 км узоқликда содир бўлган. Зилзила ўчоғида зилзила магнитудаси М=3.5 ни ташкил этган.
Республика ҳудудларидан зилзила сезилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Зилзила оқибатида жабрланиш ва талафотлар кузатилмади.