Ўзбекистон Тожикистонга сув етказиб беришни бошлади

Ўзбекистон чегара яқинида жойлашган Сўғд вилояти Ашт тумани ерларини қишки суғориш ишлари учун сув етказиб беришни бошлади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон чегара яқинидаги Сўғд вилояти Ашт тумани ерларини қишки суғориш учун сув етказиб беришни бошлади, деб хабар қилди Подробно.UZ нашри Тожикистон ОАВларга таянган ҳолда.

Тожикистон ва Ўзбекистон Фарҳод ГЭСи борасида келишувга эришди

Ашт тумани раиси Зариф Мирдадо 2017 йил якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида ушбу маълумотни тасдиқлади.

"Энди сув бизга шимолий Фарғона каналидан келмоқда. Биз қўшни республика билан ҳамкорликдаги кучлар билан ушбу каналнинг 6 км ҳудудини тозаладик. Ўзбекистон ёнилғи, биз эса техникани бердик", — деди Мирдадо.

Унинг сўзларига кўра, Ашт ерларига сув 2017 йил якунидан ҳозирги вақтгача келмоқда.