ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон чегара яқинидаги Сўғд вилояти Ашт тумани ерларини қишки суғориш учун сув етказиб беришни бошлади, деб хабар қилди Подробно.UZ нашри Тожикистон ОАВларга таянган ҳолда.
Ашт тумани раиси Зариф Мирдадо 2017 йил якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида ушбу маълумотни тасдиқлади.
"Энди сув бизга шимолий Фарғона каналидан келмоқда. Биз қўшни республика билан ҳамкорликдаги кучлар билан ушбу каналнинг 6 км ҳудудини тозаладик. Ўзбекистон ёнилғи, биз эса техникани бердик", — деди Мирдадо.
Унинг сўзларига кўра, Ашт ерларига сув 2017 йил якунидан ҳозирги вақтгача келмоқда.