Ўзбекистон АҚШ ва Беларусь Республикасидан кўп миқдорда тракторлар сотиб олади

Барча техникалар 2018 йил III-чорагида Ўзбекистонга келиши режалаштирилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон John Deere Tractor (АҚШ) ва Belorus MTZ Tractor (Беларусь) ишлаб чиқарувчилардан йирик миқдорда трактор сотиб олиш режалаштирди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Жаҳон банки эксперти Ўзбекистонда тракторлар учун Uber яратишни таклиф этди

Замонавий машина-трактор паркини ташкил қилиш мақсадида 150 дона трактор сотиб олинади, улардан 50 ер ҳайдаш ва 100 ишлов бериш, шунингдек 300 осма ускуналар ва тиркамалар харид қилинади. Барча техника 2018 йил III-чорагида республика келиши режалаштирилмоқда.

Тракторлар сотиб олиниши Қашқадарё вилоятининг Миришкор ва Гузар туманларида енгил саноат мажмуасини ташкил қилиш лойиҳасининг биринчи босқичида амалга оширилади.

Биринчи туманда 10 минг гектар майдонда пахта етиштирилади, Гузар туманида эса қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ташкил қилинади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 60 миллион долларни ташкил қилмоқда, улардан 40 миллион долларлик маблағ "Ўзсаноатқурилишбанк" томонидан ажратилади.

Иккинчи босқичда пахта тозалаш мажмуасини ташкил қилиш ва Lummus Corporation компаниясидан пахта хом ашёсини қайта ишловчи замонавий технологик қурилмаларини сотиб олиш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа 2018 йил якунига қадар якунига етказилади.

Шавкат Мирзиёев Яккабоғда сок ишлаб чиқарувчи корхонага ташриф буюрди

2019 йил ўрталарида учинчи босқичда тўқимачилик мажмуасини ишга тушириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Trutzschler (Германия) ва Rieter (Швейцария) компаниялардан тўқимачилик ип-матоларни ишлаб чиқариш бўйича технологик жиҳозларни харид қилиш режалаштирилган.

Тўртинчи босқичда 2019 йил якунида JUKI (Япония) компаниясидан экспорт қилишга мўлжалланган тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш бўйича технологик ускуналар харид қилинади.

Ташкил қилинадиган саноат мажмуаси йилига 35 минг тонна пахта, 20 минг тонна ип-газлама, 23,6 миллион дона тайёр тўқимачилик маҳсулотлар, 2,9 минг тонна пахта ёғи, 7,9 минг тонна шрот етиштириб беради. Шунингдек, йилига 35 миллион долларлик маҳсулот экспортга жўнатилади.