Январ ойида содир бўлган энг шов-шувли ҳодиса ва жиноятлар

Sputnik таҳририяти 2018 йил биринчи ойида содир бўлган энг кўп оммавий ахборот воситаларда ва жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинган ҳодисаларни умумлаштирди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. 2018 йилнинг биринчи ойида бир қатор жиддий ҳодисалар ва жиноятлар ўзбекистонликлар эътибори марказида бўлди. Бу ҳодисалар хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларда кенг ёритилиб, жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама қилинди.

Sputnik таҳририяти январь ойи давомида содир бўлган энг шов-шувли жиноий ҳуқуқбузарликлар ва мудҳиш ҳодисаларни эътиборингизга ҳавола қилади.

Қозоғистондаги мудҳиш фожиа

18 январь куни Қозоғистон трассасида автобус ёниб кетди, унда 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди. Фақат 5 нафар киши омон қолди. Икки қаватли "Икарус" Қозоғистон давлат рақамлари билан Россия томон йўлга чиққанди.

Фожеа қисқа электр сими туташуви, салон ичида ёнғин чиқиши ва оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиши оқибатида содир бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ақтўбе фожеасида айбдор деб топилган ҳайдовчилар 2 ойга ҳибсга олинди

Сўнгги хабарларга кўра, Ақтўбе вилояти суди ёниб кетган автобуснинг 3 нафар ҳайдовчиларини 2 ой муддатга ҳибсга олди.

Дастлабки тергов ишлари натижасида, автобус ҳайдовчилари томонидан Қозоғистон Жиноят Кодексининг 345-моддаси, 4-бандида кўрсатилган жиноятни (йўл-ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ва транспорт воситасини бошқариш ва эксплуатация қоидаларини бузиш) амалга оширилгани аниқланган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, ушбу фожиа юзасидан ўз фикрини билдирди.

"Кечаги бўлган палакатлар кўп нарсадан далолат беради. Халқимизни олдида ҳали қарзимиз кўп. Одамларизга шароит яратмаганимиз учун, улар бегона юртларга бориб иш қидириб юришибди. Бу албатта давлатчилик, давлат раҳбарияти, ҳамма тизимдаги раҳбарларнинг хато ва камчиликлари ўз вақтида бартараф этилмаганидан далолат беради. Улар бегона юртларда сарсон-саргардон бўлиб юрибди деган гап, бу бекор гап эмас. Бечора уларнинг ҳам умидлари, орзулари бўлган албатта. Худодан не не ниятлар қилиб, боламни боқаман, отамга бир сўм олиб келаман, деб йўлга чиққан. Қандай ёш-ёш йигитлар, мўмин мусулмонлар, ҳаммаси ўзбекистонликлар", — деди Шавкат Мирзиёев.

Россияда заҳарли газ исидан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Россиянинг Рязань вилояти Ряжский тумани полицияси маълумотларига кўра, 11 январга ўтар кечаси Шереметьево қишлоғида жойлашган уйда заҳарли газ исидан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланган. Вилоят тергов бошқармасининг аниқланишича, барча шахслар расман маҳаллий фермер хўжалигида меҳнат қилишган.

Россияда ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди

Заҳарланиш оқибатида, 1966 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Денов туманилик П.Н.Самадов, 1966 йилда туғилган, Андижон вилояти Жалақудуқ туманилик Ў.Н.Пазилов, 1969 йилда туғилган, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманилик А.Ю.Мирзожонов ва 1981 йилда туғилган, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрилик С.И.Хайитов оламдан ўтган.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманилик Ш.М.Саидов (1990 йилда туғилган) Ряжский туман касалхонасининг реанимация бўлимида саломатлиги оғир ҳолатда жойлаштирилди.

Ҳалок бўлган фуқароларининг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди.

Чақалоқ танасида 16 дона игналар аниқланди

Фарғона вилоятида шифокорлар 11 ойлик гудакнинг танасидан 16 дона тикув игналарни топишди. Шифокорлар болада игналарни унинг онаси мурожаат қилгандан сўнг, ренгент қилингач аниқлашган. Гўдак зудлик билан Тошкентдаги Республика илмий шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб борилди.

9 соатлик жароҳлик операцияси ўтказилди, бола танасидан 13 дона игна чиқариб олинди.

Танасидан игна топилган болакай ҳаётига суиқасд қилинганми? Идоралар жавоби

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилига кўра, ўтказилган тадқиқотларга кўра, игналар боланинг организмида бир ярим ой давомида бўлган.

Марказнинг болалар бўлими мудири, профессор Хабибулла Акимовнинг сўзларига кўра, игналар бола танасининг турли қисмларида бўлганлиги туфайли, бола ўзи 16 та игнани юта олмаган. Ҳуқуқ тартибот органлари ушбу ҳолат бўйича тергов иши олиб борилмоқда.

Тошкентда синфдошини қутқаришга уринган 10 ёшли бола чўкиб кетди

Тошкентда 21 январь куни Олмазор туманининг Қора-Қамиш 2/5 мавзеси ҳудудидан оқиб ўтувчи сув каналида 10 ёшли бола чўқиб кетди.

Воқеага гувоҳ бўлганларнинг хабар қилишича, 10 ёшли Абдулла Рўзибоев ва унинг синфдоши Шоҳжаҳон мактабдаги дарслардан қайтаётган вақтида содир бўлган. 

Дўсти сувга тушиб кетганини кўрган Абдулла ўзини муздек совуқ сувга ташлаган.

Шоҳжаҳон маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб қолинган, бироқ Абдулла чўкиб кетган.

Самарқандда йўловчи ИИБ ходимига ҳужум қилди

2018 йил 14 январь куни интернетда Самарқанд шаҳрида йўл-патруль хизмати ходимлари билан автомобиль ҳайдовчиси ўртасида бўлган жанжал ҳолати видеотасвири жойлаштирилган.

Ушбу ҳолат ўрганилганда, 30 К 977 ЕА давлат рақамли Нексия автомашинаси ҳайдовчиси Иштиҳон тумани "Ўртақишлоқ" МФЙ "Янгиравот" қишлоғида яшовчи Д.Э.Умаров йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, автомашинани бошқарган.

Самарқандда тўхтатилган автомобил йўловчиси ИИБ ходимига ҳужум қилди

Йўл-патруль хизмати ходимларининг қонуний талабларига итоат қилмасдан ҳаракатни давом эттириб, йўлдаги тирбандликлардан ўтиб кетиш имконияти бўлмаганидан мажбуран тўхтаган. Шу вақт машина салонида ўтирган Қўшрабод тумани "Оқтепа" ҚФЙ "Шавона" қишлоғида яшовчи якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи 1992 йилда туғилган С.А.Тошпулатов ЙПХ катта инспектори Шохрух Маматовни олдига келиб, ҳеч бир сабабсиз унга мушт туширган ва оёқлари билан тепган.

Воқеа жойига наряд чақирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Экспертиза хулосаларига асосан ҳайдовчи Д.Э.Умаров спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ва катта инспектор Ш.У.Маматовга тан жароҳати етказиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабига итоат қилмаганлиги учун тўпланган материаллар қонуний ҳал қилиниши учун прокуратура органларига юборилди.

Фоҳишаларга қарши кураш

2018 йил 20 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган "Золотая рыбка" номли саунада текширув ўтказилди.

"Мазкур текширув давомида фуқаролар 1998 йилда туғилган К.Б.Ташкенбаева, 1990 йилда туғилган У.М.Раззоқова ва 1992 йилда туғилган К.Валиева саунада фоҳишалик билан шуғулланиб, мижозлар билан жинсий алоқа қилиб келганликлари аниқланган", — дейилади ИИББ хабарида.

Telegram ёрдамида фоҳишалик хизматларини таклиф қилган аёллар қўлга олинди

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Яшнаобод туманида ўтказилган тадбир давомида Telegram тармоғи орқали ўзининг "хизмат"ларини таклиф қилган фоҳишаларни қўлга олишди.

Ҳуқуқ тартибот ходимлари ушбу аёллардан бири ўзининг очиқ расмларини ижтимоий тармоққа жойлаштирганлиги аниқланди. Ушбу аёл жинсий алоқа қилиш учун бир соатига 400 минг сўмга сўраганлиги маълум бўлди. Қўлга олинган аёл Яшнаобод туманида квартирани ижарада истиқомат қилган.  Ушбу квартирада фоҳишалик билан шуғулланган 3 нафар аёл борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан аёлларга жиноий қонунчилик талаблари асосида жавобгарлик чоралари кўрилди.