Самарқандда тўхтатилган автомобил йўловчиси ИИБ ходимига ҳужум қилди

© СтрингерУзбекский милицейский автомобиль
Узбекский милицейский автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йил 14 январь куни интернетда Самарқанд шаҳрида йўл-патруль хизмати ходимлари билан автомобиль ҳайдовчиси ўртасида бўлган жанжал ҳолати видеотасвири жойлаштирилган

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Самарқанд шаҳрида йўл-патруль хизмати ходимлари билан автомобиль ҳайдовчиси ўртасида бўлган жанжал ҳолати бўйича текширув ўтказилди, бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

ИИББ мардикор аёлларни уриб, шилаётган милиция ходимлари ҳақидаги хабарга раддия берди

Хабарда айтилишича, 2018 йил 14 январь куни интернетда Самарқанд шаҳрида йўл-патруль хизмати ходимлари билан автомобиль ҳайдовчиси ўртасида бўлган жанжал ҳолати видеотасвири жойлаштирилган.

Ушбу ҳолат тезкорлик билан ўрганилганда, 30 К 977 ЕА давлат рақамли Нексия автомашинаси ҳайдовчиси Иштиҳон тумани "Ўртақишлоқ" МФЙ "Янгиравот" қишлоғида яшовчи Умаров Даврон Эшпўлатович йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, автомашинани бошқарган.
Йўл-патруль хизмати ходимларининг қонуний талабларига итоат қилмасдан ҳаракатни давом эттириб, йўлдаги тирбандликлардан ўтиб кетиш имконияти бўлмаганидан мажбуран тўхтаган.

Ушбу жойга етиб келган ЙПХ ходимлари ҳайдовчи Д.Э.Умаровдан автомобиль салонидан спиртли ичимлик хиди келганлиги туфайли рулдан тушиб ҳужжатларни тақдим қилишини сўраган.

Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги қонуний "мардикор бозор"лар ва у ердаги шарт-шароитлар ҳақида

Шу вақт автомашина салонида ўтирган Қўшрабод тумани "Оқтепа" ҚФЙ "Шавона" қишлоғида яшовчи якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи 1992 йилда туғилган Тошпулатов Салохиддин Аннақул ўғли ЙПХ катта инспектори Шохрух Маматовни олдига келиб, ҳеч бир сабабсиз унга мушт туширган ва оёқлари билан тепган.

Воқеа жойига наряд чақирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Экспертиза хулосаларига асосан ҳайдовчи Д.Э.Умаров спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ва катта инспектор Ш.У.Маматовга тан жароҳати етказиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабига итоат қилмаганлиги учун тўпланган материаллар қонуний ҳал қилиниши учун прокуратура органларига юборилди.

Янгиликлар лентаси
0