ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. "Ўзқурилишмоллари" АЖ цемент тоннасини 500 минг сўмгача бўлган нархларда сотилишини белгилаб берди, деб хабар қилди ушбу жамият матбуот хизмати.
"Республиканинг цемент корхоналари — "Қизилқумцемент" АЖ ва "Бекободцемент" АЖ цементнинг 1 тоннаси 500 минг сўмгача бўлган нархларда (430-490 минг сотиш жойига қараб) аҳоли учун цемент маҳсулотини сотишни ташкилаштирмоқдалар ", — дейилган компания хабарида.
Бугунги кунда Ўзбекистон йирик шаҳарлари ва туманларида аҳолига цемент солиш бўйича савдо жойлари ташкил қилинмоқда.
Ушбу чора-тадбирлар республика бозорларда олибсотарликни олдини олиш ҳамда аҳолини арзон нархларда сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида қилинмоқда.