Ўзбекистон аҳолиси арзон нархларда сифатли цемент маҳсулотлари билан таъминланади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишРабочий демонстрирует продукцию завода
Рабочий демонстрирует продукцию завода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда цемент бир тоннаси 500 минг сўм атрофида сотилиши белгилаб қўйилди. Бундай чора-тадбирлар республика бозорларида олибсотарликни олдини олиш мақсадида қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. "Ўзқурилишмоллари" АЖ цемент тоннасини 500 минг сўмгача бўлган нархларда сотилишини белгилаб берди, деб хабар қилди ушбу жамият матбуот хизмати.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: иқтисодиётимизга ҳар йили 1 миллиард доллардан зиёд қўшимча маблағ тушади

"Республиканинг цемент корхоналари — "Қизилқумцемент" АЖ ва "Бекободцемент" АЖ цементнинг 1 тоннаси 500 минг сўмгача бўлган нархларда (430-490 минг сотиш жойига қараб) аҳоли учун цемент маҳсулотини сотишни ташкилаштирмоқдалар ", — дейилган компания хабарида.

Бугунги кунда Ўзбекистон йирик шаҳарлари ва туманларида аҳолига цемент солиш бўйича савдо жойлари ташкил қилинмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар республика бозорларда олибсотарликни олдини олиш ҳамда аҳолини арзон нархларда сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0