Парламент институти бўш иш ўринларига номзодларни қидирмоқда

Ишчиларга 3 млн. сўмгача ойлик иш ҳақи, меҳнат кодексида белгиланган байрам ва чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари; ҳукумат поликлиникаси ва стационарларида ҳодим ва унинг оила аъзоларининг бепул даволаниши уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредити ваъда қилинган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти юқори малакали ҳуқуқшунос, социолог, политолог, иқтисодчи, молиячи ва IT-мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар: олий маълумот; инглиз, рус ва бошқа чет тилларини билиш; таҳлилий материаллар тайёрлаш қобилиятига эга бўлиш.

Прокуратура юқори маошли лавозимларга ишчи қидирмоқда
Вазифалари:

— қонунчилик муаммолари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, натижаларига кўра амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

— қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

— ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

— қонун лойиҳаларини тайёрлаш;

— норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш;

— ҳуқуқ, сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда тадқиқот олиб бориш;

— юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш.

Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган чоралар ва тўловлар:

— ойлик иш ҳақи — дастлаб 1,7 млн. сўмдан 3 млн. сўмгача, кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига қўшимчалар қўшиб борилади;

Солиқ қўмитаси олий маълумотлилар ва коллеж битирувчилари орасидан ишчи қидирмоқда
- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон — мартаба даражалари берилади;

— меҳнат кодексида белгиланган байрам ва чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

— Ҳукумат поликлиникаси ва стационарларида ҳодим ва унинг оила аъзоларининг бепул даволаниши;

— ходим таътилга чиққанда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

— уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредити;

— ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

— қонун ҳужжатлари талаблари асосида Тошкент шаҳрига доимий пропискага киритиш.

Бундан ташқари: Мансаб лавозимларида ўсиб бориш; илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкалар.

Инстутутда ишлаш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 25 февраль кунига қадар ўз резюмесини qmptiuz@umail.uz электрон почтасига юборишлари лозим. Юборилаётган резюмеда номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.