ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказига қўйидаги лавозимларга номзод талаб этилади, деб хабар қилди прокуратура матбуот-хизмати.
Креатив муҳаррир — креатив ечим ва тезкорлик, шарх, репортажлар тайёрлашда ва интервью ҳамда "давра суҳбат"лари ўтказишда таҳлилий ёндашув; матнлар, интервью ва суҳбатларни таҳрир қилиш; тилларни мукаммал билиш; тележурналистика соҳасида малакали тажрибага эга бўлиш; компьютер саводхонлиги — ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. сўмдан 4 млн. сўмгачани ташкил қилади.
Телебошловчи — санъаткорлик ва импровизация маҳорати; кадрда ва кадр ортада ишлаш қобилияти; бекамикўст талаффуз ва сухандонлик хусусиятларига эга бўлиш; оммавий тадбирлар ва телевидениеда чиқиш тажрибаси; компьютер саводхонлиги — ойлик иш ҳақи миқдори 2 млн. 300 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгачани ташкил қилади.
Мурожаатлар Etnos08@mail.ru электрон манзили бўйича қабул қилинади.
"Ёнингизда паспорт ва резюме бўлиши шарт. Номзодлар билан суҳбат 2018 йил 24 январь куни соат 18.00 да Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносида ўтказилади", — дейилган хабарда.