ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Тошкент ва Қашқадарё вилоятларига прокурорлар тайинланди. Бу ҳақда Прокуратура матбуот-хизматига таянган ҳолда Спутник мухбири хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқларига асосан:
— Пулатов Баходир Бахтиярович Тошкент вилояти прокурори лавозимига;
— Юсупов Ботир Эрмаматович Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.