ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти юқори малакали ҳуқуқшунос, социолог, политолог, иқтисодчи, молиячи ва IT-мутахассисларни ишга таклиф қилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар: олий маълумот; инглиз, рус ва бошқа чет тилларини билиш; таҳлилий материаллар тайёрлаш қобилиятига эга бўлиш.
— қонунчилик муаммолари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, натижаларига кўра амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
— қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;
— ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
— қонун лойиҳаларини тайёрлаш;
— норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш;
— ҳуқуқ, сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда тадқиқот олиб бориш;
— юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш.
Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган чоралар ва тўловлар:
— ойлик иш ҳақи — дастлаб 1,7 млн. сўмдан 3 млн. сўмгача, кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига қўшимчалар қўшиб борилади;
— меҳнат кодексида белгиланган байрам ва чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
— Ҳукумат поликлиникаси ва стационарларида ҳодим ва унинг оила аъзоларининг бепул даволаниши;
— ходим таътилга чиққанда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;
— уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредити;
— ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;
— қонун ҳужжатлари талаблари асосида Тошкент шаҳрига доимий пропискага киритиш.
Бундан ташқари: Мансаб лавозимларида ўсиб бориш; илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкалар.
Инстутутда ишлаш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 25 февраль кунига қадар ўз резюмесини qmptiuz@umail.uz электрон почтасига юборишлари лозим. Юборилаётган резюмеда номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.