Тошкентдаги сауналарнинг бирида фоҳишалик қилганлар қўлга олинди

"Золотая рыбка" саунасида фоҳишалик билан шуғулланиб келган аёллар қўлга олинди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 2018 йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган "Золотая рыбка" номли саунада текширув ўтказилди.

"ОРИЯТ" операцияси: Тошкент ИИБ фоҳишаларга қарши уруш эълон қилди
"Мазкур текширув давомида фуқаролар 1998 йилда туғилган Ташкенбаева Камолахон Ботир қизи, 1990 йилда туғилган Раззоқова Умида Махмудовна ва 1992 йилда туғилган Валиева Кумушлар саунада фоҳишалик билан шуғулланиб, мижозлар билан жинсий алоқа қилиб келганликлари аниқланган", — дейилади ИИББ хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу муассаса раҳбари, 1983 йилда туғилган Абдурахманова Лутфиниса Абдурахмон қизига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси 3-қисми(Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек Ташкенбаева, Раззоқова ҳамда Валиеваларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  190(фоҳишалик билан шуғулланиш) ва 223-модда(Паспорт тизими қоидалари бузиш)сига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.