ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 2018 йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган "Золотая рыбка" номли саунада текширув ўтказилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу муассаса раҳбари, 1983 йилда туғилган Абдурахманова Лутфиниса Абдурахмон қизига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси 3-қисми(Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек Ташкенбаева, Раззоқова ҳамда Валиеваларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190(фоҳишалик билан шуғулланиш) ва 223-модда(Паспорт тизими қоидалари бузиш)сига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.