Қозоғистонда ёнган автобус ичидан 44 нафар қурбон танаси чиқариб олинди

"Ҳодиса юз берган жойда вазият чиндан оғир, таналарнинг ҳаммаси куйиб кетгани туфайли айни вақтда биттадан чиқариб олинмоқда... Суд экспертизаси куну-тун амалга оширилади, шундан сўнг таналарни Ўзбекистон томонга бериш бўйича қарор қабул қилинади", - деган губернатор ўринбосари
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ёниб кетган автобус салони ичидан ҳалок бўлганфуқароларнинг таналарини олиб чиқиш ишлари давом этмоқда, айни вақтгача 44 киши жасади олиб чиқилган, деб хабар қилди Ақтобеда ўтган брифингда Қозоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаев.

Ақтобедаги фожеа: автобусда чатнаш юз бердими, ёки унга ўт қўйилганми?
Қозоғистондан Россияга йўл олган автобусда юз берган ёнғин қибатида 52 нафар мигрант ҳалоқ бўлди. Яна беш нафар киши жабрланган. Йўловчилар шахси аниқланмоқда. Улар орасида Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон фуқаролари бўлган. Ҳайдовчи жон сақлаб қолган. У авария қисқа ўт чатнаши туфайли содир бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида сўзлаб берган. Юз берган ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Тургумбаевнинг сўзларига кўра, ёнғин автомашина салонида бўлгани туфайли таналар таниб бўлмас даражага келиб қолган. Шу боис, уларни айни вақтда Ақтобе шаҳридаги моргга олиб келиб, 19 январ куни шахсини аниқлаш ва таниб олиш ишлари бошлаб юборилиши маълум қилинди.

Ақтобе влояти губернатори ўринбосари Серик Туленбергенов баёнотига кўра, регион ҳокимияти тергов ишлари учун зарур бўлган барча тадбирларни амалга оширишмоқда: таналар моргга ва суд-тиббиёт экспертизасидан кейинги транспортировка ишлари бўйича барча тадбирларга ҳозирлик олиб борилмоқда.

"Ҳодиса юз берган жойда вазият чиндан оғир, таналарнинг ҳаммаси куйиб кетгани туфайли айни вақтда биттадан чиқариб олинмоқда… Суд экспертизаси куну-тун амалга оширилади, шундан сўнг таналарни Ўзбекистон томонга бериш бўйича қарор қабул қилинади", — деган губернатор ўринбосари.