ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ёниб кетган автобус салони ичидан ҳалок бўлганфуқароларнинг таналарини олиб чиқиш ишлари давом этмоқда, айни вақтгача 44 киши жасади олиб чиқилган, деб хабар қилди Ақтобеда ўтган брифингда Қозоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаев.
Тургумбаевнинг сўзларига кўра, ёнғин автомашина салонида бўлгани туфайли таналар таниб бўлмас даражага келиб қолган. Шу боис, уларни айни вақтда Ақтобе шаҳридаги моргга олиб келиб, 19 январ куни шахсини аниқлаш ва таниб олиш ишлари бошлаб юборилиши маълум қилинди.
Ақтобе влояти губернатори ўринбосари Серик Туленбергенов баёнотига кўра, регион ҳокимияти тергов ишлари учун зарур бўлган барча тадбирларни амалга оширишмоқда: таналар моргга ва суд-тиббиёт экспертизасидан кейинги транспортировка ишлари бўйича барча тадбирларга ҳозирлик олиб борилмоқда.
"Ҳодиса юз берган жойда вазият чиндан оғир, таналарнинг ҳаммаси куйиб кетгани туфайли айни вақтда биттадан чиқариб олинмоқда… Суд экспертизаси куну-тун амалга оширилади, шундан сўнг таналарни Ўзбекистон томонга бериш бўйича қарор қабул қилинади", — деган губернатор ўринбосари.