Ходимларини Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқарган раҳбарларга имтиёзлар берилади

Таъкидланишича, ички туризмни ривожлантириш мақсадида давлат томонидан ҳам ишловчиларга ҳам иш берувчиларга маълум имтиёзлар бериш кўзда тутилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимов ички туризмни миллий ғояга айлантириш истиқболлари ва бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси авиарейсларга чипталарни арзонлаштириш устида ишламоқда
"Биз, туркий халқларда, қадимдан зиёрат жуда ривожланган. Биргина зиёрат туризми орқали ҳам иқтисодиётимизга жуда катта ҳисса қўшишимиз мумкин. Тўғри, аксарият муассасаларда ишлайдиган ходимлар "Самарқандга бориб келаман" деса, унга ёмон кўз билан қарашади, "ҳа, дам олмоқчи экан-да" деб ўйлашади. Аммо ҳаммамиз тўғри тушунишимиз керак, ўша ходим бу иши билан иқтисодиётга наф келтирмоқда. Узоқ қишлоқларда фабрика-заводлар қуролмаймиз. Лекин агротуризмни ривожлантирсак, ўша ерларда аҳоли қандайдир даромадга эга бўларди"", — деб фикр билдирди Абдуҳакимов.

У бу борада маълум чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилди.

"Эсларингизда бўлса, Ипотека кредитлари бўларди. Солиқ тўланганда, давлатни солиғини кредитни ёпишга ишлатиш мумкин эди. Ҳозирда президент қўллаб-қувватлаши ва Молия вазирлиги маъқуллаши билан шунга ўхшаш тизим яратилаяпти", — деди Абдуҳакимов.

Таъкидланишича, ички туризмни ривожлантириш мақсадида давлат томонидан ҳам ишловчиларга ҳам иш берувчиларга маълум имтиёзлар бериш кўзда тутилган.

Азиз Абдуҳакимов: Ўзбекистон туризм соҳасида улкан имкониятларга эга
"Эндиликда иш берувчи ўз ходимларига саёҳатга сарфлаган ҳаражатларини ўз солиқ базасидан минус қилса бўлади", — деди Абдуҳакимов ва бу борада президент фармони ва икки қарор лойиҳаси тез кунларда оммага эълон қилинишини айтди.

Ўзбекистон туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда раҳбарлар орасида Савицкий музейига қизиқиш ортган, 

"Қиш фасли эканига қарамай, Савицкий тўлиб ётибди. Ҳаво —15 даража эканлигига қарамай, хоразмликлар ва Қорақалпоғистоннинг барча туманлари яшовчилари 1-2 кунга бу ерга айлангани келишмоқда", — деди Абдуҳакимов.

У шунингдек, бундай тадбирларни кўплаб амалга ошириш мумкинлигини қайд этди.