ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, россияликларнинг Ўзбекистонга келиши фаоллашган ва туристлар оқимини учта тоифага бўлиш мумкин.
У шунингдек, Россиянинг алоҳида регионларидан сайёҳлар темирйўл транспортида келишаётганини ва у анча арзон тушишини қўшимча қилди.
Авиаташувлар арзонлашувига келадиган бўлсак, Абдухакимовнинг сўзларига кўра, бу тез кечмайдиган ва мураккаб масала, аммо бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда.
"Биз ҳозирда миллий авиакомпания билан биргаликда бу масалани ҳамкорликда муҳокама қиляпмиз, бу йўналишда ўзгаришлар бор — ички авиарейсларга чегирмалар эълон қилинди. Халқаро авиаташувларга келадиган бўлсак, нарх туширилиши учун сайёҳлар мамлакатда кўпроқ пул қолдиришлари керак, бу ўзини оқлаши учун. Авиаташувчилар билан бу борада аниқ тушунчаларимиз бор, тез орада бу мавзуда яхши хабарларни кутсангиз бўлади", — деб хотима қилди Давлат Туризм қўмитаси.