Трампнинг маслаҳатчиси Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан учрашди

Ўзбек делегацияси БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан ўтказиладиган қатор тадбирларда иштирок этиш учун АҚШга бир ҳафталик ишчи ташрифини амалга оширмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди.

АҚШ Марказий Осиёдаги мамлакатларнинг бирида "С5+1" форматида учрашув ўтказмоқчи
"Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Вашингтонда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан Афғонистон бўйича музокараларни ўтказди", — деб хабар қилди матбуот-хизмати.

Ўзбек делегацияси БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан ўтказиладиган қатор тадбирларда иштирок этиш учун АҚШга бир ҳафталик ишчи ташрифини амалга оширмоқда. 

Шунингдек, Вашингтонда ўзбек-америка музокаралари бўлиб ўтиши кўзда тутилган.