ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди.
"Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Вашингтонда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан Афғонистон бўйича музокараларни ўтказди", — деб хабар қилди матбуот-хизмати.
Ўзбек делегацияси БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан ўтказиладиган қатор тадбирларда иштирок этиш учун АҚШга бир ҳафталик ишчи ташрифини амалга оширмоқда.
Шунингдек, Вашингтонда ўзбек-америка музокаралари бўлиб ўтиши кўзда тутилган.