Ўзбекистон аҳолиси бир йилда 500 мингдан ортиқ кишига кўпайди

Бундан аввал Давлат статистика қўмитасида 2020 йилда республика аҳолиси қайта рўйхатдан ўтказилиши ҳақида маълум қилинганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 январ ҳолатига 32 653,9 минг кишини ташкил қилиб, 2017 йилда 533,4 минг кишига ёки 1,7 %га ўсган.

2017 йилда Ўзбекистонда нефт ишлаб чиқариш 6,3 фоизга камайди

Бундай рақамлар Давлат статистикаси қўмитаси ҳисоботида республиканинг демографик ҳолати ҳақида ҳисоботида қайд этилган.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16 533,9 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 16120,0 минг кишини (49,4 %) ташкил этди.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил 1 январь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3 719,6 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 %ни) ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 3 620,1 минг кишини (11,1 %), Қашқадарё вилоятида 3 148,1 минг кишини (9,6 %), Андижон вилоятида 3011,6 минг кишини (9,2 %) ташкил этди.

2018 йил 1 январь ҳолатига аҳолиси сони 3 млн. кишидан ошган ҳудудлар сони 4 тани ташкил этди.

2017 йилда 715,5 мингта бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 22,1 промиллени ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 0,7 промиллега камайди (2016 йилда 22,8 промилле бўлган).

Марказий Осиёда энг узоқ яшайдиган халқ - ўзбекистонликлар эканлиги айтилди

2017 йилда 161,5 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 5,0 промиллени ташкил этиб, 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 промиллега ошди (2016 йилда 4,9 промилле бўлган).

2017 йилда ФҲДЁ органлари томонидан 306,0 мингта никоҳ қайд этилди. Республика бўйича 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 9,4 промиллени ташкил этмоқда.