ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 2017 йилда Ўзбекистонда нефт қазиб олиш 6,3 %га, 806 минг тоннагача камайди. Табиий газ 0,5 %га 56,42 миллиард кубамертга кўпайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
"Тоғ-қон саноатида чақиқ тош қазиб олиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,1 %га, шағал — 22,2 %га, кўмир — 4,4 %га ҳамда табиий газ — 0,5 %га кўпайган. Шу ўринда нефт ишлаб чиқариш 6,3 %га камайганлигини кузатиш мумкин", — дейилган хабарда.
Республикадаги 3 та нефтни қайта ишлаш заводи бугунги кунда қувватни 10 миллион тоннани ташкил қилади. Уларнинг ишлаб чиқариш қуввати атиги 60 %ни ташкил қилади. Уларни таъминлаш учун Ўзбекистони нефтни Россия ва Қозоғистондан олиб келишни режалаштирмоқда.
Ундан аввал Ўзбекистон Марказий банки қўшни Қозоғистонда янги нефт конларини ишга туширилиши 2018 йилда иқтисодий кўрсаткичларни усиш омиллардан бири бўлиши кераклигини маълум қилганди.