Ўзбекистонга импорт қилинган бензин керакми?

© SputnikАвтозаправочная станция в Ташкенте
Автозаправочная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкентда импорт қилинган Аи-95 ва Аи-98 маркали бензин сотилиши бошланди. Бу бензин нархи бир литрга 8500 ва 9000 сўмни ташкил қилмоқда

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳайдовчилари орасида бу 2 баравар қиммат бўлган ёнилғи харидорбоп бўладими. Буни Sputnik мухбирлари ўрганиб чиқишга ҳаракат қилишди.

Автовладелец заправляет машину на одной из автозаправочных станций - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Россия бензини сотуви бошланди

Ёнилғи кўп бўлмайди

Илгари Ўзбекистон ҳайдовчиларини юқори октанли бензин билан ҳеч қачон сийлашмаган. Ҳамма 80-м бензинга ҳам хурсанд бўлиб, лекин автомобил ёнилғи танлаш имконияти унча катта эмаслигидан нолиб келишган. Фақатгина айрим шохобчаларда сифатли Аи-91 маркали бензин таклиф қилинган, уни ҳам топиш учун анча мунча ҳаракат қилиш керак эди. Ушбу хилдаги бензин камлиги туфайли ҳар доим тез тугаб қоларди, ёки умуман бўлмас эди.

Энди эса вазият умуман ўзгарди. Ҳайдовчиларга ўзларининг "темир отлари"га ёнилғининг кенг танлови таклифлар қилинди. Пойтахтда Jizzakh Petroleum корхонасига қарашли Боғишамол, Ахмад Дониш, Олмазор туманидаги Кичик ҳалқа йўли ва Қушбеги манзилида жойлашган 4 та ёнилғи қўйиш шохобчасида туну кун импорт қилинган бензин сотилиши йўлга қўйилди. Бундан ташқари, биринчи босқичда "Евро-5" дизел ёнилғиси сотилиши ҳам бошлаб юборилди, у ҳақда олдинлари ҳеч ким эшитмаган.

Рост цен на бензин - Sputnik Ўзбекистон
Jizzakh Petroleum АЁҚШда импорт бензин 10 январдан сотила бошлайди - ОАВ

Октанли бензинни ким олади?

Sputnik Ўзбекистон мухбирлари бугун шу ёнилғи қўйиш шаҳобчаларида бўлиб, ушбу нархи қиммат бўлган бензинга унча талаб йўқлигига амин бўлишди. Маълум бўлишича, одамлар қиммат ёқилғи учун пул тўлашга тайёр эмас. Ташқаридан қараганда шохобчаларда бундай вазият: шаҳобча деярли бўш, гўёки умуман ишламаётганга ўхшади. Баъзи пайтда хорижда ишлаб чиқарилган машина ёнилғи қуйиш учун кириб чиқмоқда.

Шохобча ходимлари сўзларига қараганда, эрталабдан улар Аи-95 маркали бензинни атиги 300 литрини сотишган. Дизел ёқилғи ва 98-чи бензин ҳозирча йўқ, уларни олиб келиш эртага кутилмоқда.

© SputnikАвтозаправочная станция в Ташкенте
Автозаправочная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Автозаправочная станция в Ташкенте

"Кўпчилик ким бугун одатий 80-чи қуйиш учун келганларга, энди биз импорт қилинган ёнилғини сотишни бошлаганимизни тушунтирдик. Ўйлайманки, энди тез юрар машиналар эгалари мижозларимиз бўлади. Бу кўпинча чет элда ишлаб чиқарилган машиналардир. Уларнинг пули ҳам кўп, оддий автомобилларга юқори октанли бензин қуйиш шарт эмас. Бу маркали бензин юқори даражали босимга эга бўлган двигателларга мўлжалланган. Шунинг учун, масалан АИ-98 маркали бензин оддий транспорт воситаларга қуйиш мақсадга мувофиқ эмас", — деб таъкидлади суҳбатдошимиз.

80-чи бензинга ҳали югурамиз

Бу янгиликка ижтимоий тармоқларда зудлик билан муносабат беришди. Масалан, Ўзбекистон ҳайдовчилари Facebook гуруҳлари турли мазмундаги изоҳлар тўлиб кетди. Кимдир ҳар доим танлаш имконияти бўлиши кераклиги ва нархи қиммат бўлган ва сифатли бензин сотилиши ташкил этиш бўйича ҳукумат қарорини қўллаб-қувватлашган. Бошқа муштарийлар эса ушбу ташаббусга танқидий муносабат билдиришди.
"Энди одатий Аи-80 бензин ҳам йўқолиши мумкин. Олдинлари 80-чи бензин бўйича ҳам ҳамма нолиган, машина тортмаяпти, двигатель "йўталяпти" деб, ҳали уни орқасидан югуриб қоламиз", — деб ёзган гуруҳ аъзоларидан бири.

"Темир отларга" импорт қилинган бензин қуйган кишилар мамнун эканликларини изҳор этилган.

© SputnikАвтозаправочная станция в Ташкенте
Автозаправочная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Автозаправочная станция в Ташкенте

"Энди менда автомобил эмас, самолет. Мен 95-чида учаяпман. Двигатель шовқини умуман эшитилмаяпти. Менинг отим бунга қодирлигини билмаган эканман. Ана зўр ёнилғи", — деб ёзган муштарий.

Қуйиш ёки қуймаслик?

Бугунги кунда ҳайдовчилар орасида ҳар хил фикрлар юрибти. Масалан, Аи-95 ёки Аи-98 маркали бензин кўйилса, биринчидан оддий ёнилғидан фарқли равишда камроқ ёнилғи ҳаражат қилишда иқтисод қилиш мумкинлиги, иккинчидан ёнилғи тизимини тозалаш ва мотор ишлашига ёрдам бериш мумкинлигини айтишмоқда. Булар қанчалик тўғрилигига энди ҳар бир ҳайдовчи ўзи учун текшириши мумкин.

Импорт бензин - Sputnik Ўзбекистон
Аи-95 ва Аи-98 маркали импорт бензин қаерда бор?

Таъкидлаб ўтамизки, республикада кейинчалик Jizzakh Petroleum ҚК тармоқ ёқилғи қуйиш шохобчалари ишга туширилиши режалаштирилган. Бу шаҳобчалар Аи-92, Аи-93, Аи-95 ва Аи-98 маркали бензин, шунингдек Европа сифат ва стандартларига жавоб берадиган дизел ёнилғиси эркин тижорат нархларда сотилишига ихтисослашган бўлади. Маҳсулотлар нафақат шохобчалар орқали сотилади, балки тўғридан тўғри олди-сотди шартномалар ва биржа савдолари орқали ҳам сотувга чиқарилади.

Янгиликлар лентаси
0