Jizzakh Petroleum АЁҚШда импорт бензин 10 январдан сотила бошлайди - ОАВ

© Sputnik / Артем Житенев / Медиабанкка ўтишРост цен на бензин
Рост цен на бензин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 10 январдан тўртта Jizzakh Petroleum автомобиларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ўз фаолиятини бошлайди

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Jizzakh Petroleum​ қўшма корхонаси Тошкентда автомобилларга импорт бўйича олиб келинган ёқилғиларни сотувчи АЁҚШ тармоғини ишга туширади, деб хабар бермоқда Ўзбекистондаги маҳаллий ОАВлар.

Составы с нефтепродуктами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бензин тақчиллигига барҳам бериш учун 250 млн $ ажратилди
Дастлабки босқичда Аи-95 (1 литри учун 8500 сўм нарх билан) ва Аи-98 марказли бензин (1 литри учун 9000 сўм нарх билан) ҳамда дизел ёқилғи (литри 8500 сўм) савдога чиқарилиши кутилмоқда.

Бензинларни етказиб бериш ойда бир марта амалга оширилади.

Маълум қилинишича, 2018 йил 10 январдан бошлаб илк АЁҚШ пунктлари Тошкент шаҳри Яккасарой тумани жойлашган Қушбеги даҳаси, Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси, Аҳмад Дониш кўчаси, Олмазор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида иш бошлаши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекнефтгаз" компанияси матбуот хизмати Jizzakh Petroleum​ ҚК ишга тушиши ҳақида маълум қилганди.

2017 йил апрел ойида эса Жиззах вилоятида қиймати 2,2 млрд АҚШ долларига тенг нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши бошланган.

Жиззах нефтни қайта ишлаш заводини 2017 йил июнда "Ўзбекнефтгаз" (ҚКдаги улуши 60 %) ва Gas Project Development Central Asia​ (Gazprom International ​шўба тузилмасининг улуши 40%) иштирокида тузилган Jizzakh Petroleum​ ҚК бошқаради.

Янгиликлар лентаси
0