Ўзбекистонда бензин тақчиллигига барҳам бериш учун 250 млн $ ажратилди

© Sputnik / Михаил Мокрушин / Медиабанкка ўтишСоставы с нефтепродуктами
Составы с нефтепродуктами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ундан ташқари, нефтни қайта ишлаш заводларига турли солиқ имтиёзлари берилди ва республикага олиб кирилаётган нефт маҳсулотлари божхона солиқларидан озод қилинди.

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг охирига қадар нефтни қайта ишлаш заводларига углеводород хом-ашё сотиб олиш учун бюджет ҳисобидан 2 триллион сўм миқдорида (250 млн $) ссуда ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади.

Топливораздаточная колонка на автозаправочной станции - Sputnik Ўзбекистон
Расман: Ўзбекистонда бензин нархи кўтарилди

Ушбу ссуданинг 600 миллиарди ёнилғи тақчиллиги муаммосини тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида ушбу ҳафтанинг охирига қадар нефт заводлари ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши керак.

Ундан ташқари, Тошкентда жамоат транспорти хизматлари нархи кескин ўсишини олдини олиш мақсадида, президент давлат бюджетидан "Тошшахартрансхизмат" компаниясига 2017-2018 йилларда қўшимча маблағ ажратишни топширди. 

Бензин нархларининг ошиб кетишини олдини олишга қаратилган яна бир муҳим чора – бу 2017 йилнинг 15 ноябридан бензин ва дизель ёнилғиси учун солиқларни 50% га камайтирилиши бўлди. Ушбу чора бензин нархи ошиб кетишини олдини олишга  қаратилган.

Табиий газ ва электр нархи 1 апрелдан ошади

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 1 январига қадар углеводородли хом-ашё импорт қилувчи корхоналарни божхона солқларидан озод қилди. Нефтни қайта ишлаш заводлари ҳам даромад солиғидан озод қилинди. Бунинг эвазига иқтисод қилинган маблағлар ишлаб чиқариш базсини техник ва технологик янгилашга ва ишлаб чиқариш қувватини  оширишга йўналтирилган бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Ўзбекистонда Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан ёнилғи нархи оширилган эди. Ушбу чора бензин тақчиллигини олдини олиш ва республиканинг барча ҳудудларини етарли миқдорда ёнилғи билан таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

Янгиликлар лентаси
0