Марказий Осиёда энг узоқ яшайдиган халқ - ўзбекистонликлар эканлиги айтилди

Oбуна бўлиш
Одамлар ёш тизимидаги бундай ўзгаришлар кўп жиҳатдан умр кўриш давомийлиги ортгани ва ўлим миқдорининг камайгани билан изоҳланган

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Марказий Осиё мамлакатларида умр кўриш давомийлиги бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда қайд этилди. Бу ҳақидаги маълумотлар Халқаро алоқалар бўйича Қозоғистон кенгаши томонидан тақдим этилган "Марказий Осиёда 2018 йилдаги энг муҳим воқеалар" таҳлилий материалидан ўрин олди, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

Кекса аёл ва бола - Sputnik Ўзбекистон
Бутун дунёда умр давомийлиги шиддат билан узаймоқда
Хабарга кўра, Ўзбекистонда ёш кўрсаткичи 73,8, Тожикистонда 73,7, Қозоғистонда 72,4, Қирғизистонда 70,9 ва Туркманистонда 70,4 ёшга тенг бўлиши кутилаяпти. Ўз навбатида ҳаёт узвийлиги бўйича мазкур муддат Марказий Осиё давлатларида 90-йиллардагига нисбатан узайгани ҳам маълум бўлди.

Шунингдек, манбада келтирилишича, ўтган йилда минтақа аҳолиси сони 70 миллионлик маррани ортда қолдирди. Одамлар ёш тизимидаги бундай ўзгаришлар кўп жиҳатдан умр кўриш давомийлиги ортгани ва ўлим миқдорининг камайгани билан изоҳланган.

Қолаверса, жорий йилда Марказий Осиё мамлакатларида болалар сони ортиши таъкидлаб ўтилган. Масалан, ўтган йил бошида 14 ёшгача бўлган ёш авлод вакиллари қарийб 20,5 миллионга етиб, умумий аҳолининг 29 %ини ташкил этган. Жорий йилда эса бу кўрсаткич аҳолининг ўртача кўпайиш суръатлари сақланиб қолган ҳолда 30 %га етиши прогноз қилинаяпти.

Янгиликлар лентаси
0