Бутун дунёда умр давомийлиги шиддат билан узаймоқда

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишКекса аёл ва бола
Кекса аёл ва бола - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, икки мингинчи йилдан бошлаб, одамларнинг умр давомийлиги беш йилга ошган. Ҳозирда бу кўрсаткич эркакларда 69 ёшни, аёлларда эса 74 ёшни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Бутун дунёда умр давомийлигининг ўртача кўрсаткичи шиддат билан узаймоқда. Ҳозирда бу кўрсаткич аёлларда 74 ёшни, эркакларда эса 69 ёшни ташкил қилмоқда, деб хабар берилган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги баёнотида.

Дунёда энг узоқ ҳаёт кечирувчи миллат сифатида  японлар тан олинган. 2015 йилда туғилган болалар тахминан 83 йилу 7 ой яшаши тахмин қилинмоқда. Иккинчи ўринда швейцарияликлар туради — умр давомийлиги кўрсаткичи 83,4 йилни ташкил қилади. Ундан кейинги қаторда Сингапур турибди — 83,1 йил, австралияликлар ва испанларда умр давомийлиги эса  — 82 ёш деб қайд қилинган. Ўзбекистонда умр давомийлиги эса 69,2 ёшни ташкил қилади.

Ривожланган давлатларда жадаллик айниқса сезиларли кечмоқда. Олимларнинг сўзларига қараганда, африка давлатларида ўтган йилда дунёга келган болалар 2000-йилда туғилган болаларга нисбатан ўн йил узоқ яшайди.

Янгиликлар лентаси
0