Йигирма йиллик музни эритиб: Мирзиёев Тожикистонга сафар қилади

Ўзбекистон раҳбари темирйўл қатновини очиш ва ягона энергетик тизимни тиклаш бўйича Тожикистон президенти билан битим имзолашни режалаштирган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафар қилишни режалаштирган, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.

Тошкентдаги янги метро бекатига Тожикистон шоири номи берилди
Ўзбекистон раҳбари 6 январ куни Тошкент вилояти депутатлар кенгаши олдида чиқиш қилиб, республика Тожикистон билан яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириши ҳақида баёнот қилган.

"Чунки ёмон қўшнини қиёмат куни ҳеч ким кечирмайди", — деб айтган Мирзиёев депутатларга.

Ўзбекистон президенти, шунингдек, Тожикистонга расмий ташрифга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида айтган. Бунинг учун Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов яқин кунларда Душанбега сафар қилиши маълум қилинган.

"Биз кўплаб битимларни имзолаймиз, темирйўл қатновини очамиз, ягона энергетик тизимни тиклаймиз ва бошқа кўплаб масалалларни муҳокама қиламиз", — деган Мирзиёев.

Мирзиёевга кўра, яқинда жойлашган мамлакатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини йўлга қўймай туриб, узоқ хориж давлатлари билан мулоқотни йўлга қўйиб бўлмайди.

Ўзбекистон раҳбари қўшнилар билан муносабатларни яхшилашга интилиши борлигини, аммо "20 йиллик музни эритиш унчалик ҳам осон иш эмаслиги"ни қайд этган.