ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафар қилишни режалаштирган, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.
"Чунки ёмон қўшнини қиёмат куни ҳеч ким кечирмайди", — деб айтган Мирзиёев депутатларга.
Ўзбекистон президенти, шунингдек, Тожикистонга расмий ташрифга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида айтган. Бунинг учун Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов яқин кунларда Душанбега сафар қилиши маълум қилинган.
"Биз кўплаб битимларни имзолаймиз, темирйўл қатновини очамиз, ягона энергетик тизимни тиклаймиз ва бошқа кўплаб масалалларни муҳокама қиламиз", — деган Мирзиёев.
Мирзиёевга кўра, яқинда жойлашган мамлакатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини йўлга қўймай туриб, узоқ хориж давлатлари билан мулоқотни йўлга қўйиб бўлмайди.
Ўзбекистон раҳбари қўшнилар билан муносабатларни яхшилашга интилиши борлигини, аммо "20 йиллик музни эритиш унчалик ҳам осон иш эмаслиги"ни қайд этган.