Тошкентдаги янги метро бекатига Тожикистон шоири номи берилди

Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳри Сергели тумани йўналишидаги янги метро бекати номи Тожикистон шоири ва республика Қаҳрамони Мирзо Турсунзода шарафига қўйилди

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Тошкентда янги барпо этиладиган метро бекатлардан бирига Тожикистон шоири ва республика Қаҳрамони Мирзо Турсунзода номи берилди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Испания Қироли Хуан Карлос I ва қиролича София Тошкент метросига ташрифи. - Sputnik Ўзбекистон
Ер остидаги мўъжиза - Тошкент метроси 40 йиллик юбилейини нишонлади

Янги бекат Тошкентдаги Сергели тумани йўналишида жойлашган.

Ушбу метро йўли тармоғини қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 2019 йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Тошкент метрополитени" УК бошлиғи сўзларига кўра, Юнусобод метро йўлининг 2 та бекати "Юнусобод" ва "Туркистон" қурилишнинг иккинчи босқичи якунланиш даражасида, янги йўлнинг эстакаси услубида қурилиш ишлари бошланди.

Сергели аҳоли турар жойидан 6 та бекатдан иборат бўлган узунлиги 7,1 км метро йўлининг биринчи босқичини топшириш режалаштирилган.
Шунингдек, янги метро айланма йўлини лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш 5 босқичда бажарилади. Тармоқ йўлнинг умумий узунлиги 52,1 кмни ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0