Тошкент метрополитенинг биринчи чизиғи — Чилонзор йўли 1977 йил 6 ноябрда ишга туширилган. Унинг узунлиги 12,2 кмдан иборат бўлган.
Бугунги кунда 3 та метро чизиғи 29 та бекатдан иборат бўлиб, умумий узунлиги 36,2 кмни ташкил қилади.
2017-2021 йилларга мўлжалланган лойиҳа беш босқичда амалга оширилади. Юнусобод туманида икки бекат қурилиши жадал суратларда олиб борилмоқда.
Шунингдек, Сергели туманида янги "енгил" метро йўли барпо этилмоқда. Ушбу йўл 6 та бекатдан иборат бўлади.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида ер усти халқа метро линиясини барпо этиш бўйича ишлари изчил давом эттирилмоқда. Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат мазкур метро йўналишининг 50,5 километри баландлиги 6 метрлик эстакадалар орқали ўтказилади, 1,6 километри эса ер устида қурилади.
Тошкент метросининг энг ёрқин архив суратлари билан фото жамланмамизда танишинг.