ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. 2018 йилдан Россия ва Қозоғистон темирйўл йўналишидаги тўғридан-тўғри йўловчи рейсларига чегирмалар жорий қилинади, деб хабар берди "O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" акциядорлик жамияти матбуот-хизмати.
Хусусан, 2 январдан эътиборан чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб қуйидагича чегирмалар белгиланди:
— йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 сутка олдин харид қилса, 35 % чегирма олади;
— йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 сутка олдин харид қилса, 35 % чегирма тақдим этилади;
— йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 сутка олдин харид қилса, 35 % чегирма берилади;
— йўловчи чиптани поезднинг жўнаш кунидан 5 сутка олдин ва ундан камроқ вақт қолганда харид қилса, 5 % устама қўшилиши мумкин;
Мазкур чегирмалар ички йўналишлар, шунингдек, уюшган йўловчилар гуруҳига нисбатан татбиқ этилмайди.