Россияга бориш арзонлашди - Ўзбекистон темир йўллари катта чегирма эълон қилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПассажиры поезда "Ташкент - Москва", прибывшего на Казанский вокзал, на платформе
Пассажиры поезда Ташкент - Москва, прибывшего на Казанский вокзал, на платформе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йил 2 январдан бошлаб Россия ва Қозоғистон темирйўл йўналишларига 45 %гача чегирмалар жорий қилинди

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. 2018 йилдан Россия ва Қозоғистон темирйўл йўналишидаги тўғридан-тўғри йўловчи рейсларига чегирмалар жорий қилинади, деб хабар берди "O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" акциядорлик жамияти матбуот-хизмати.

Хусусан, 2 январдан эътиборан чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб қуйидагича чегирмалар белгиланди:

“Ўзбекистон темир йўллари” ўқувчи ва талабалар учун 50%лик чегирмалар белгилади
- йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 сутка олдин харид қилса, 45 % чегирмага эга бўлади;

— йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 сутка олдин харид қилса, 35 % чегирма олади;

— йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 сутка олдин харид қилса, 35 % чегирма тақдим этилади;

— йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 сутка олдин харид қилса, 35 % чегирма берилади;

— йўловчи чиптани поезднинг жўнаш кунидан 5 сутка олдин ва ундан камроқ вақт қолганда харид қилса, 5 % устама қўшилиши мумкин;

Мазкур чегирмалар ички йўналишлар, шунингдек, уюшган йўловчилар гуруҳига нисбатан татбиқ этилмайди.

Янгиликлар лентаси
0