ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ўқувчи ва талабалар учун темир йўл чипталарини харид қилишда чегирмалар белгиланди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар бермоқда.
10 Ноябр 2017, 13:55
Жорий йилнинг 28 декабридан 2018 йил 10 январгача ўқувчи ва талабалар ички йўналашларда ҳаракатланаётган йўловчи поездлари учун йўл чипталарини 50% чегирма асосида харид қилиши мумкин.
Мазкур чегирма республиканинг фақат маҳаллий йўналишларига белгиланган. Шунингдек, халқаро йўналишда қатновчи ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли бўлмаган ҳамда юқори тезликда харакатланувчи “Афросиёб” поездларига тааллуқли эмас.