https://sputniknews.uz/20261129/sindarov-gukesh-shaxmat-tuzoq-62379435.html
Синдаров Гукешнинг шахматдаги тузоғини қандай пайқаганини айтди
Синдаров Гукешнинг шахматдаги тузоғини қандай пайқаганини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Жавоҳир Синдаров Гукеш Доммаражунинг тўртинчи партиядаги кутилмаган юриши замирида қандай мақсад турганини тезда англаб етди. Америкалик гроссмейстер Уэсли Со ўзбекистонлик шахматчининг ҳимоясини мукаммал деб атади.
2026-11-29T09:25+0500
2026-11-29T09:25+0500
2026-11-29T09:29+0500
шахмат
жавоҳир синдаров
швейцария
матбуот-анжуман
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1d/62379257_363:203:1336:750_1920x0_80_0_0_768f3382d77d590e4da0bc12abd68dd4.png
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу тўртинчи партияда тайёрлаган тузоқни 30 сониядан икки дақиқагача бўлган вақт ичида англаб етганини маълум қилди.Швейцариянинг Женева шаҳрида жаҳон чемпионлиги учун кечаётган баҳснинг тўртинчи партиясида ҳиндистонлик гроссмейстер оқ доналарда ўйнади. У партиянинг тўққизинчи юришида фарзинни кутилмаган катакка суриб, рақибини қийин аҳволга солишга уринди.Бироқ Синдаров рақибининг мақсадини тезда тушуниб, тузоққа тушмади.Ўзбекистонлик шахматчининг таъкидлашича, рақиб бундай ноодатий юришни амалга оширганида унинг мақсадини англаш учун кўп вақт талаб этилмайди.Америкалик гроссмейстер Уэсли Со ҳам Синдаровнинг ўйинига юқори баҳо бериб, унинг ҳимоясини мукаммал деб атади. У Гукеш ҳар бир партияда ўйин бошида қизиқарли ғояларни намойиш этаётганини ҳам таъкидлади.Тўртинчи партиянинг 34-юришида Гукеш ҳакамни чақириб, шахмат тахтасидаги вазият уч марта такрорлангани сабабли дуранг қайд этилишини сўради.Шу тариқа, тўртта партиядан сўнг умумий ҳисоб 2:2 кўринишига келди. Chess.com таҳлилига кўра, ҳозирга қадар ҳар икки гроссмейстер бирорта ҳам жиддий хатога йўл қўймаган.Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионлиги учун баҳс 14 та классик партиядан иборат. Биринчи бўлиб 7,5 очко тўплаган шахматчи жаҳон чемпиони бўлади.
https://sputniknews.uz/20261126/sindarov-jahon-chempionat-62297091.html
швейцария
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1d/62379257_336:0:1336:750_1920x0_80_0_0_6a7d230fc6a2d7ca1db9499aa5d856ae.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шахмат, жавоҳир синдаров, швейцария, матбуот-анжуман
шахмат, жавоҳир синдаров, швейцария, матбуот-анжуман
Синдаров Гукешнинг шахматдаги тузоғини қандай пайқаганини айтди
09:25 29.11.2026 (янгиланди: 09:29 29.11.2026) Ўзбекистонлик гроссмейстер жаҳон чемпионлиги учун баҳснинг тўртинчи партиясида рақиби тайёрлаган тузоқни тезда пайқаганини айтди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу тўртинчи партияда тайёрлаган тузоқни 30 сониядан икки дақиқагача бўлган вақт ичида англаб етганини маълум қилди.
Швейцариянинг Женева шаҳрида жаҳон чемпионлиги учун кечаётган баҳснинг тўртинчи партиясида ҳиндистонлик гроссмейстер оқ доналарда ўйнади. У партиянинг тўққизинчи юришида фарзинни кутилмаган катакка суриб, рақибини қийин аҳволга солишга уринди.
Гукеш матбуот анжуманида ушбу юриш унга жуда ёққанини ва уни шахмат тахтасида амалга ошириш имконияти пайдо бўлганидан хурсанд эканини айтди.
Бироқ Синдаров рақибининг мақсадини тезда тушуниб, тузоққа тушмади.
Ўзбекистонлик шахматчининг таъкидлашича, рақиб бундай ноодатий юришни амалга оширганида унинг мақсадини англаш учун кўп вақт талаб этилмайди.
Америкалик гроссмейстер Уэсли Со ҳам Синдаровнинг ўйинига юқори баҳо бериб, унинг ҳимоясини мукаммал деб атади. У Гукеш ҳар бир партияда ўйин бошида қизиқарли ғояларни намойиш этаётганини ҳам таъкидлади.
Тўртинчи партиянинг 34-юришида Гукеш ҳакамни чақириб, шахмат тахтасидаги вазият уч марта такрорлангани сабабли дуранг қайд этилишини сўради.
Шу тариқа, тўртта партиядан сўнг умумий ҳисоб 2:2 кўринишига келди. Chess.com таҳлилига кўра, ҳозирга қадар ҳар икки гроссмейстер бирорта ҳам жиддий хатога йўл қўймаган.
Бешинчи партия бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Унда Синдаров оқ доналарда ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионлиги учун баҳс 14 та классик партиядан иборат. Биринчи бўлиб 7,5 очко тўплаган шахматчи жаҳон чемпиони бўлади.