https://sputniknews.uz/20261126/sindarov-jahon-chempionat-62297091.html
Ярим тунда қарта ўйини: Синдаров жаҳон чемпионатида ҳаяжонни қандай енгмоқда?
Ярим тунда қарта ўйини: Синдаров жаҳон чемпионатида ҳаяжонни қандай енгмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
Жавоҳир Синдаров Гукеш билан баҳс давомида нега эснаётгани, ҳаяжонни қандай енгиши ва мураббийлари билан бўш вақтини қандай ўтказиши ҳақида гапирди. Гукеш эса иккинчи партияда нега таваккал қилмаганини тушунтирди.
2026-11-26T09:54+0500
2026-11-26T09:54+0500
2026-11-26T10:11+0500
жавоҳир синдаров
шахмат
спорт
швейцария
ўзбекистон
ҳиндистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1a/62296618_0:47:1024:623_1920x0_80_0_0_c39fc708a330501e932cb76d2231f1da.jpg
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан иккинчи партиядан сўнг ўйин пайтида нега тез-тез эснаётгани ва ҳаяжонни қандай енгиши ҳақида гапирди.Синдаров дастлабки икки партия давомида бир неча бор эснагани, дам олиш хонасида эса кўзларини юмиб ўтиргани журналистлар эътиборини тортди. Матбуот анжуманида ундан етарлича ухлаётгани ва ўйин давомида зерикмаётгани ҳақида сўрашди.Ўзбекистонлик шахматчи яхши ухлаётгани ва ўзини яхши ҳис қилаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, рақиби узоқ ўйланиб қолганида бироз дам олишга ҳаракат қилади, бироқ хаёлан партияни таҳлил қилишда давом этади.Шахматчи, шунингдек, мураббийлари билан ўйиндан ташқари вақтни қандай ўтказиши ҳақида ҳам гапирди.У иккинчи партия олдидан гроссмейстер Никита Витюгов билан суҳбатлашган. Суҳбат шахмат комбинациялари эмас, асосан руҳий тайёргарлик ҳақида бўлган.Синдаровнинг айтишича, мураббийи Роман Видоняк билан баъзан шахмат ҳақида умуман гаплашмайди. Улар ҳаёт ҳақида суҳбатлашади, ҳатто ярим тунда қарта ва бошқа ўйинлар ўйнайди.Гукеш эса Женевага энг яқин дўстлари билан келганини ва улар билан вақт ўтказиш руҳий зўриқишни камайтиришга ёрдам бераётганини айтди. У шахмат тахтасидан ташқарида ўзини 2024 йилда Сингапурда ўтказилган жаҳон чемпионлиги баҳсидагига қараганда анча бахтли ҳис қилаётганини таъкидлади.Гукеш иккинчи партияда Синдаровга жиддий қийинчилик туғдирадиган йўл топа олмаганини ва таваккал қилиш ўзини ҳам қийин аҳволга солиб қўйиши мумкинлигини тан олди.Эслатиб ўтамиз, Женевада шахмат бўйича жаҳон тожи учун кечаётган баҳснинг дастлабки икки партияси дуранг билан якунланди. Умумий ҳисоб — 1:1.Учинчи партия бугун, 26 ноябрь куни, Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Унда Синдаров оқ доналарда ўйнайди.
https://sputniknews.uz/20261124/sindarov-gukesh-oyin-62247149.html
швейцария
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1a/62296618_66:0:958:669_1920x0_80_0_0_c124d3893cf109833c0db9c413be426d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жавоҳир синдаров, шахмат, спорт, швейцария, ўзбекистон, ҳиндистон
жавоҳир синдаров, шахмат, спорт, швейцария, ўзбекистон, ҳиндистон
Ярим тунда қарта ўйини: Синдаров жаҳон чемпионатида ҳаяжонни қандай енгмоқда?
09:54 26.11.2026 (янгиланди: 10:11 26.11.2026) Ўзбекистонлик гроссмейстер дуранг билан якунланган иккинчи партиядан сўнг ўзини қандай ҳис қилаётгани ва ҳаяжонни қандай енгиши ҳақида сўзлаб берди
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан иккинчи партиядан сўнг ўйин пайтида нега тез-тез эснаётгани ва ҳаяжонни қандай енгиши ҳақида гапирди.
Синдаров дастлабки икки партия давомида бир неча бор эснагани, дам олиш хонасида эса кўзларини юмиб ўтиргани журналистлар эътиборини тортди. Матбуот анжуманида ундан етарлича ухлаётгани ва ўйин давомида зерикмаётгани ҳақида сўрашди.
Ўзбекистонлик шахматчи яхши ухлаётгани ва ўзини яхши ҳис қилаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, рақиби узоқ ўйланиб қолганида бироз дам олишга ҳаракат қилади, бироқ хаёлан партияни таҳлил қилишда давом этади.
"Мен ҳамиша бутун эътиборимни ўйинга қаратаман", — деди Синдаров.
Шахматчи, шунингдек, мураббийлари билан ўйиндан ташқари вақтни қандай ўтказиши ҳақида ҳам гапирди.
У иккинчи партия олдидан гроссмейстер Никита Витюгов билан суҳбатлашган. Суҳбат шахмат комбинациялари эмас, асосан руҳий тайёргарлик ҳақида бўлган.
Синдаровнинг айтишича, мураббийи Роман Видоняк билан баъзан шахмат ҳақида умуман гаплашмайди. Улар ҳаёт ҳақида суҳбатлашади, ҳатто ярим тунда қарта ва бошқа ўйинлар ўйнайди.
Гукеш эса Женевага энг яқин дўстлари билан келганини ва улар билан вақт ўтказиш руҳий зўриқишни камайтиришга ёрдам бераётганини айтди. У шахмат тахтасидан ташқарида ўзини 2024 йилда Сингапурда ўтказилган жаҳон чемпионлиги баҳсидагига қараганда анча бахтли ҳис қилаётганини таъкидлади.
Ҳиндистонлик гроссмейстер дастлабки икки партияда ҳам ғалаба қозонишни истаганини, бироқ 14 партиядан иборат баҳсда ҳозирча ҳисоб ҳақида ўйлашга эрта эканини билдирди.
Гукеш иккинчи партияда Синдаровга жиддий қийинчилик туғдирадиган йўл топа олмаганини ва таваккал қилиш ўзини ҳам қийин аҳволга солиб қўйиши мумкинлигини тан олди.
Эслатиб ўтамиз, Женевада шахмат бўйича жаҳон тожи учун кечаётган баҳснинг дастлабки икки партияси дуранг билан якунланди. Умумий ҳисоб — 1:1.
Учинчи партия бугун, 26 ноябрь куни, Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Унда Синдаров оқ доналарда ўйнайди.