Синдаров: Гукеш билан ўйинларда зерикиб қолишим мумкин

© UzChessСиндаров, архивное фото
Синдаров, архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик гроссмейстер Гукеш билан бўлажак баҳснинг ўзи учун одатий шахмат турнирларидан нимаси билан фарқ қилишини айтди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан бўлажак баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"ChessBase India"нинг хабар беришича, Синдаров илк бор атрофида бошқа шахматчилар иштирокисиз ўйнашини, бу эса у учун ноодатий ҳолат эканини таъкидлади.
“Баъзида зерикарли бўлиши мумкин, чунки кимни кузатишни ҳам билмайсан”, — деди Синдаров.
Унинг тушунтиришича, бошқа турнирларда у доимо бирор шахматчининг ўйинини кузатиб боради.
Гукеш эса ўйин залида ҳар куни тўрт-беш соат давомида ўзини қулай ҳис қилиши учун шароитларни, жумладан, стуллар, ёритиш тизими ва пол қопламасини текширганини айтди.
Амалдаги жаҳон чемпиони Синдаровнинг иқтидорига ҳам юқори баҳо берди.
“У ўта истеъдодли ва ғайратли, бир сўз билан айтганда, даҳо!” — деди Гукеш.
Ҳиндистонлик гроссмейстер Швейцарияга чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун эмас, балки уни қайтадан қўлга киритиш учун келганини таъкидлади.
Синдаров болалигидан ўз иқтидорига ишонганини, бироқ фақат 2025 йилдан бошлаб шахмат билан жиддий шуғуллана бошлаганини таъкидлади.
Матбуот анжуманида шахматчиларнинг овқатланиши ҳақида ҳам сўз борди.
Синдаров турли халқларнинг таомларини хуш кўришини, Швейцарияда эса жамоаси учун махсус ошпаз хизмат кўрсатаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ҳам Швейцарияга ошпазлар юборган.
Халқаро шахмат федерацияси, шунингдек, Синдаров ва Гукешнинг қўл бериб кўришгани акс этган видеони эълон қилди. Шахматчилар қарийб 25 сония давомида қўл бериб турган ҳолда суратга тушишган.
Биринчи партия бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Синдаров оқ доналарда ўйнайди.
Пресс-конференция с участием Жавохира Синдарова и Гукеша Доммараджу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2026
Жаҳон шахмат тожи учун баҳс арафасида: Синдаров ва Гукеш бир-бирини қандай баҳолади
Янгиликлар лентаси
0