https://sputniknews.uz/20261129/russia-ukraine-zarba-62383037.html
Уч кунда беш марта: Россия Украина армияси таъминоти объектларига зарба берди
Уч кунда беш марта: Россия Украина армияси таъминоти объектларига зарба берди
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги уч кун ичида Украинадаги қатор саноат, энергетика ва транспорт объектлари, шунингдек, денгиз кемаларига зарбалар берилди. 29.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-29T11:06+0500
2026-11-29T11:06+0500
2026-11-29T11:06+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
россия мудофаа вазирлиги
қора денгиз
кема
запорожье вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1d/62382717_0:9:1281:729_1920x0_80_0_0_ddeb5366276b3dda9e465df7c7ef9656.jpg
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари бугун тунда Украина армияси манфаатлари йўлида фойдаланилаётган саноат корхоналари, логистика ва транспорт объектлари ҳамда денгиз кемаларига зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.Сўнгги уч кун ичида вазирлик беш марта шундай зарбалар берилганини маълум қилди. Хусусан, 27 ва 28 ноябрь кунлари зарбалар нафақат тунда, балки кундузи ҳам берилди.Бугунги тунги зарбалар натижасида қуйидагилар зарарланган:Бир кун аввалги тунги ва кундузги зарбалар натижасида Украина ҳарбий саноати корхоналарининг ишини таъминловчи учта энергетика объекти, ҳарбий техника ва қурол-яроғ ташишда фойдаланилган тўртта темир йўл локомотиви ҳамда ёқилғи сақлаш объекти зарарланган. Денгиз кемаларига ҳам икки марта зарба берилган.
https://sputniknews.uz/20261128/rossiya-kiev-va-odessadagi-nishonlarga-zarba-berdi-62361477.html
запорожье вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1d/62382717_148:0:1132:738_1920x0_80_0_0_5068bb8898d3ff48bc6f0f2ba506e89c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, қора денгиз, кема, запорожье вилояти
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, қора денгиз, кема, запорожье вилояти
Уч кунда беш марта: Россия Украина армияси таъминоти объектларига зарба берди
Сўнгги уч кун ичида Украинадаги қатор саноат, энергетика ва транспорт объектлари, шунингдек, денгиз кемаларига зарбалар берилди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари бугун тунда Украина армияси манфаатлари йўлида фойдаланилаётган саноат корхоналари, логистика ва транспорт объектлари ҳамда денгиз кемаларига зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги
хабар берди.
Сўнгги уч кун ичида вазирлик беш марта шундай зарбалар берилганини маълум қилди. Хусусан, 27 ва 28 ноябрь кунлари зарбалар нафақат тунда, балки кундузи ҳам берилди.
Бугунги тунги зарбалар натижасида қуйидагилар зарарланган:
Кременчугда Украина армияси учун ўқ-дорилар ишлаб чиқарилган "JTI Ukraine" тамаки фабрикасининг цехлари;
Одессада ҳарбий юкларни сақлаш ва тақсимлашда фойдаланилган "Мирс" логистика маркази;
Запорожьеда ҳарбий юкларни ташишда фойдаланилган автомобиль ва темир йўл кўприги;
Суми вилоятининг Шостка шаҳрида дронлар омбори.
Шунингдек, Қора денгиз акваториясида Украина армияси учун икки мақсадли юкларни ташиётган қуруқ юк кемасига зарба берилди.
Бир кун аввалги тунги ва кундузги зарбалар натижасида Украина ҳарбий саноати корхоналарининг ишини таъминловчи учта энергетика объекти, ҳарбий техника ва қурол-яроғ ташишда фойдаланилган тўртта темир йўл локомотиви ҳамда ёқилғи сақлаш объекти зарарланган. Денгиз кемаларига ҳам икки марта зарба берилган.